.

Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky

.
Русский
ru
Azərbaycan dili
az
Gjuha shqipe
sq
English
en
العربية
ar
հայերեն
hy
Afrikaans
af
Български език
bg
Cymraeg
cy
Magyar nyelv
hu
Việt ngữ
vi
Dansk
da
עִבְרִית
he
Bahasa Indonesia
id
Español
es
Íslenska
is
Gaeilge
ga
italiano
it
Қазақша
kk
Gĩgĩkũyũ
ki
中文
zh
한국어, 조선말
ko
Κurdî
ku
Кыргыз тили
ky
Latviešu
lv
Lietuvių kalba
lt
Македонски
mk
Bahasa Melayu
ms
Malti
mt
Монгол хэл
mn
Deutsch
de
Nederlands
nl
Norsk
no
język polski
pl
Português
pt
Limba română
ro
Cebuano
ceb
Српски
sr
slovenčina
sk
kiswahili
sw
Tagalog
tl
Тоҷикӣ
tg
ภาษาไทย
th
Тыва дыл
tyv
Türkçe
tr
اردو
ur
uz
فارسی
fa
suomi
fi
Français
fr
हिन्दी
hi
Český jazyk
cs
Svenska
sv
eesti keel
et
日本語
ja

Реквизиты для пожертвований:

41001409981867

Авлиё Иоанн Дамаскин. Иисус Христос ва инсоният тарихи тўғрисида


(томонидан Варлаам ва Иоасаф ҳаёти тўғрисида ёзилган қиссадан)

«Агар сен менинг Эгам ҳақида билмоқчи бўлсанг, билки менинг Эгам – Иисус Христос, Ягона туғилган Ҳудонинг Ўғли, раҳмдил ва қудратли, подшоҳлик қилувчиларни Подшоҳи ва эгалик қилувчиларнинг Эгасидир. Унинг ўзи ягона боқийдир ва қўл етмайдиган дунёда яшайди, Ота ва Илоҳий Руҳ томонидан кўкларга кўтарилган. Менинг ўзим кўпчилик сохта худоларни тан оладиган ва тилсиз бут-санамларни тан оладиганлар қаторидан бўлмаганлигим учун, уч кўринишда: Ота, Ўғил ва Илоҳий Руҳ кўринишида таърифланадиган, ягона бўлинмас салтанатда подшолик қилувчи ягона шухратга эга Ягона Мавжудотга, Ягона Худога ишонаман. Бу уч кўринишдаги Худо боқий, қўл билан яратилмаган, ўзгармас, кўринмас, етиб бўлмас, раҳм-шафқатли, бархақ, ҳеч нимадан кўринган ва кўринмас борлиқни яратган Руҳдир. Аввал бошида У сон-саноқсиз кўпликда кўзга кўринмас жисмсиз руҳларни – Худо қулларини яратди. Кейин У кўзга кўринадиган дунёни – осмонни, ерни ва сувни яратди. Бу дунёни у нур билан безатди: осмонни – қуёш, ой ва юлдузлар билан; ерни – турли хилдаги ҳайвонлар ва ўсимликлар билан; сувни эса балиқлар билан тўлғазди. Буни барчасини У сўз билан яратди: У айтди ва барпо бўлди. У буюрди ва ташкил топди (Пс.148:5) .
Кейин У Ўз қуллари билан инсонни яратади, бунда ер ҳокидан инсон танасини яратиб, унга ақл билан таъминланган қалб ато этди. Ёзувларга кўра, у Ҳудонинг тимсоли бўйича ва Худога ўхшаш қилиб яратилган: тимсол бўйича – эркин истак оқибатида, ўхшашлик бўйича эса – эзгўликлар натижасида. Биринчи инсонга эркинлик ва боқийлик ато этиб, У уни ердаги подшо қилиб тайинлади. Унинг қовўргасидан эса У унга ёрдамчи этиб аёлни яратди. Ва жаннатни Эдемда, хурсандчилик ва хушчақчақлик билан тўла шарқда барпо этиб, у унга ўзи яратган одамни жойлаштирди ва унга жаннатдаги барча ўсимликлардан фойдаланишга Руҳсат этди. У унга фақат эзгулик ва ёвузликни англаш дарахти деб номланган дарахт мевасидан таътиб кўришни маън этди ва айтди-ки: унинг мевасидан тотиб кўрган кунинг – ўласан (Быт.2:17).
Яратгувчидан ҳатто ёвузликнинг соясини ҳам олмаган, балки эзгулик асосида яратилган Фаришталардан бири ўз иҳтиёрига кўра эзгуликдан ёвузлик сари юз тўтди. У жуда манманликка берилиб, Худога қаршилик кўрсатишга қарор қилди ва бунинг учун Фаришталар қаторидан хайдалиб, ўз мавқеи ва шухратидан, Фаришта номидан айрилди, иблис ва шайтон деб номлана бошлади. Худо ундан боқий шухратга номуносиб сифатида воз кечди. У билан бирга У (Худо) унга тобе бўлган ва ўз бошлиқларининг кетидан эркин истакни ёвузликка алмашган фаришталардан ҳам воз кечди ва уларни узоқлаштирди. Улар ёлғончи ва васваса келтирувчи ёвуз руҳлар деб номлана бошладилар. Эзгуликнинг ҳар қандай кўринишидан воз кечган иблис ёвуз бўлиб, одамга нисбатан ҳасадгўй бўлиб қолди. Ўзи қувгин қилинган иблис одамни ҳам роҳатли ҳаётидан маҳрум қилишга интилди. Шундай маккор мақсад билан у илонга айланиб, илон орқали аёлга мурожаат қилди ва шу мевадан еган одам Худога тенглашади деб аёлни тақиқланган мевадан тотиб кўришга ундади. Аёл орқали у Одамни (биринчи инсон шундай этиб аталар эди) ҳам алдади.
Тақиқланган мевадан тотиб кўрган биринчи одам жаннат лаззатидан маҳрум қилинди. Лаззатли боқий умр ўрнига у мазкур ғам ва аламга тўла ҳаётга муносиб бўлди ва ўлимга маҳкум этилди. Шу вақтдан бошлаб, иблис одам устидан ҳукмронликка эга бўлди, инсоният насли купайгани сари, ўзининг ғалабасидан масрур ҳолда у одамларни янада ёвузликка ундай бошлади. Худо гуноҳларнинг кўпайишини олдини олиш мақсадида ерга сув тошқинини юборди ва Худо тирик қолдирган ва ер юзида ковчегда жон сақлаган биргина ҳақиқатгўй ва унинг оиласидан ташқари барча жонзотлар бу тошқин оқибатида қирилиб кетишди.
Одамлар кўпайишган сари, яна Худони эсдан чиқардилар ва тубанликка юз ўгирдилар. Бузуклашиб кетган ва турли хил гуноҳларга ботган одамлар турли хил гумроҳликка юз тўтдилар: улар дунёда хамма нарса ўзидан-узи барпо бўлиб яшайди деб ўйлардилар ва ҳеч қандай Олий Жонзот йўқ деб таълим беришди; бошқалари эса мутаассибликка тушиб қолишди; айримлари эса ёвуз амалларга кўмаклашувчи ва ўз эҳтирослари ва тубанликларига эга худоларни тан олишди. Уларни ҳиссиз ёғоч бут ва санамлар кўринишида ифода этишиб, бутхоналарга жойлаштиришди, ўзлари ўз қуллари билан яратган нарсаларга сиғинишди ва хизмат қилишди. Яна бирлари Худо ердаги ҳаётга хизмат қилиш учун тайинлаган қуёшга, ойга ва юлдузларга сажда қилишди, ваҳолангки улар жонсиз ва ҳиссиз бўлиб, ўз истак ва ҳоҳишлари бўйича эмас, балки Ҳудонинг Марҳамати ила нур тарқатишар эди. Бошқалари оловга, сувга ва бошқа табиий офатларга сиғина бошлашди. Ва ақл ва қалб билан таъминланган жонзотлар уларга Худо қилиш уялмас эдилар. Яна бирлари ҳайвонларга ва судралиб юрувчиларга сажда қилишиб, уларни ўзларидан устун қўя бошлашди; айримлари ҳатто нобакор эркак ва аёлларни худо деб тан олишди. Бу одамларнинг ўзлари уларнинг худолари зинокор, жаллод, ёвуз, ҳасадгўй, талончи, ота ва ўғил қотиллари, ўғри, заҳарловчи, оқсоқ, мажрух ва хужумкор эканликлари, худоларини улиши, яшин уриб кетиши, одамлар томониадн қулга айлантирилиши, ўлдирилиши, ва ҳар қандай уятли амалларни қилиши мумкинлиги тўғрисида сўзлаб беришар эди.
Одамлар ўз худоларидан тубанликни ўрганишиб, оқибатда ўзларини турли хил ноқонуний амаллар билан булгашар эди. Ўша пайтда одамзот насли орасида қўрқинчли зимистонлик ҳукмрон эди. У пайтда одамлар орасида ҳақиқий худони тан олувчилар йўқ эди, ҳеч бир кимса ҳатто Уни топишга ҳам харакат қилмас эди. Ушбу авлод ичида фақат Авраамгина соғлом қалб ҳисларига эга эди. Яратилган дунёни диққат билан ўрганиб, у уларнинг ҳақиқий Яратувчисини англаб етди. Осмон, ер, денгиз, қуёш, ой ва бошқаларни ўрганар экан, у уларнинг мутаносиблигига ҳайрон қолди ва оламнинг бу мутаносиблиги дунёнинг ўзидан-узи барпо этилишига эмас, табиий офатларга эмас, жонсиз ва ҳиссиз бут ва санамларга эмас, балки ўзи мавжуд бўлиб, бошқа барчани Яратган ҳақиқий Ҳудонинг қудрати ва донишмандлигига боғлиқ эканлигини тушунди. Ҳудонинг Ўзи унга Ўзининг ҳақиқий кўринишида эмас (бинобарин Худони ҳеч кимса кўра олмайди), балки ҳаётий кўринадиган кўринишларда намоён бўлди, ваҳолангки бу Унинг қудратидадир. Унинг қалбига Ўзи тўғрисида муқаммал тушунчани солиб, У унинг исмини донг таратди ва Ўзининг хизматчиси этиб тайинлади. Авраамнинг барча наслига навбати билан диёнатни сингдириб, Худо уларни ҳақиқий дунёни билишга ўргатди, улардан куплаб насл қолдирди ва уларни Ўзи томонидан танланган халқ деб атади.
Қачонки бу халқ мисрликлар томонидан золим ҳукмдор – Фиръавн замонида қулга айлантирилганида эса, Худо дахшатли ва қойилмақом кароматлар ва белгилар орқали танланган халқни авлиёлик ва пайғамбарлик истеъдодлари билан нишонланган Моисей ва Аарон орқали Мисрдан олиб чиқди. Улар орқали У мисрликларни уларнинг шафқатсизликлари учун муносиб равишда жазолади ва исроилликларни (бу халқ Авраамнинг невараси исми билан шундай деб аталади) Қизил денгизнинг туби орқали, сувни тенг иккига бўлиб, унг ва чап томонларда деворлар ҳосил қилиб олиб ўтди. Фиръавн мисрликлар билан уларнинг изидан қувиб келганида эса, ўз ўрнига қайтган сув барча қувғинчиларни ҳалок этди. Кейинчалик, Ўз халқини 40 йил мобайнида саҳро орқали буюк белги ва кароматлар билан олиб ўта туриб, уларни самовий озиқлар билан озиқлантириб, Худо уларга иккита тош лавҳаларида ёзилган қонунни инъом этди ва бу лавҳаларни Моисейга Синай тоғида топширди. Бут ва санамларни ҳамда барча тубан амалларни тақиқловчи, ягона ҳақиқий Худога итоат этиш ва сажда қилишни ўргатувчи, эзгу амалларга ундовчи мазкур қонун барча кейинги қонунлар учун намуна ва асос бўлиб хизмат қилди. Исроилликлар олдида мунтазам равишда кароматлар кўрсатган ҳолда Худо уларни қачонлардир Авраамга унинг насли учун қолдиришни ваъда берган ажойиб мамлакатга етаклаб келди. Худо улар орасида қилган барча ажойиб ва ҳайратли, машҳур ва ғаройиб ишлар тўғрисида жуда кўп гапириш мумкин. Мазкур барча ажойиботлардан мақсад одамзотни турли хил қонунсизлик ва бузуқчиликлардан чалғитиш ва унга азалдан белгилаб берилган амалларни қайтаришдан иборат эди. Бироқ ханузгача гуноҳнинг кучи улар устидан ҳукмронлик қилмоқда, ажал иблис ва шайтоннинг қилмишларига кўра уларнинг барчасини жаҳаннамга равона қилмоқда.
Шундай ачинарли ҳолга келганимизда ҳам Яратгувчи биздан юз ўгирмади. У Ўз қуллари билан яратганларни янада тобора ғарқ бўлишига йўл қўймади. Худо Отанинг ҳоҳишига кўра Ҳудонинг Отадан яралган ва Ота ва Илоҳий Руҳга маслакдош бўлган Ягона туғилган Ўғли ҳақиқий Худо, боқий ва қудратли, Ота каби ўз қулларининг олдига тушади ва муқаммал Худо бўла туриб, Илоҳий Руҳ ва авлиёга яқин Биби Марьям (Дева Мария) дан мужассамланган муқаммал Инсонга айланади. Архангеллардан бири Ҳур Биби ҳузурига муқаррар ҳомила ва туғилиш тўғрисида хабар бериш учун юборилади, ақлга сигмаслиги шунданки, Худо Ўғли Ҳур Биби жуссасида отасиз Илоҳий Руҳ томонидан ҳомила бўлган. Ҳур Биби жуссасидан Тана олган ва ақлли қалб билан жонлантирилган Христос бизнинг олдимизга Ўзида иккита борлиқни – Худо ва инсоний борлиқларни мужассамлаштирган ҳолда Кўриниш билан бирга уни дунёга келтирган Ҳур Бибини бокира ҳолда қолдирди. Ва Ўзига инсонларга гуноҳдан ташқари хос барча хосиятларни қабул қилиш орқали бизнинг ожизликларимизни, бизнинг оғриқларимизни қабул қилди. Ажал дунёга гуноҳ орқали кирганлиги сабабли бизнинг Халоскоримиз гуноҳсиз ва гуноҳлар учун ажал домига тортилмайдиган бўлиши лозим эди.
Одамлар орасида 30 йил яшаб, У Иордан дарёсида авлиё эр ва барча Пайғамбарлардан юқори турувчи Иоанн томонидан чўқинтирилди. Худо Иисус Христосни чўқинтирилиши пайтида осмондан Худо Отанинг овози келди: Бу Менинг суюкли Ўғлимдир ва унда Менинг марҳаматим мужассамлашган (Мф.3:17). Ва Илоҳий Руҳ кабутар кўринишида Унинг устига кунди. Христос буюк ва ажойиб кароматлар кўрсата бошлади: У мурдаларни тирилтирарди, кўрларга кўриш қобилиятини инъом этарди, Руҳларни хайдар, кар ва соковларни касалдан фориғ этарди, моховларни тозаларди, амаллари орқали бизга фазилатнинг ҳақиқий йулини кўрсатиш ва бизни ҳалокатдан асраб, боқий умр сари йуналтириш орқали ҳар жойда табиатни асл холига қайтарар эди. Кейин У Ўзига 12 нафар шогирдларни танлаб олиб, уларни Апостоллар деб номлади ва уларга ўзи эълон қилиш учун ерга тушган кўклардаги ҳаёт тўғрисида барчага маълум қилишни топширди. Худо Ўзининг амаллари орқали бизни, ернинг манфур яшовчиларини осмонларга тааллуқли қилиб қўйди.
Бироқ биринчи Руҳонийлар ва яхудий оқсоқоллар (У уларнинг юртида истиқомат қилар эди) Уни ёқтиришмади, Унинг ўзлари кўриш бахтига муяссар бўлган ажойиб ва Худолик амалларига, кароматларига ва хусусиятларига Ҳасад қилишди. Христос томонидан амалга оширилган барча эзгўликларни эсдан чиқарган ҳолда, улар Уни хоинларча Унинг бир шогирди орқали тутиб олишиб, Уни мажусийларнинг ҳукмига ҳавола қилишди; Кўп қилмишларда айблаб, улар Уни хочда ўлим топишига эришишди. Худо ўз ҳоҳишига биноан буларнинг барчасига бардош беришга қарор қилди, бинобарин одамзотни азоблардан қутқариш мақсадида биз учун азоб-уқубат чекиш учун келган эди. Барча бу азоб-уқубатларни Эгам одам танасида ҳис этди, лекин бунда Унинг Худолиги азият чекмади, чунончи У иккита борлиқдан, яъни Худолик ва инсонлик борлиғидан ташкил топган эди; одамзотнинг борлиғини У биз учун қабул қилган эди ва у орқали У азият чекди, Худолик эса азият ҳам чекмади ва ўлмади ҳам. Гуноҳсиз Иисус Христоснинг танаси хочга қоқилди; лекин У ажалга мансуб эмас эди, чунки гуноҳ қилмаган ва Унинг оғзидан ёлғон сўзлар чиқмаган эди (Ис.53:9), ваҳолангки аввал эслатиб ўтганимдек ажал дунёга гуноҳлар орқали кирган, Апостол Петрнинг айтишича, У бизлар учун, бизни ажалнинг ҳукмронлигидан халос этиш учун жисмонан ўлди.
Жаҳаннамга тушиб ва жаҳаннамни йўқ қилиб, Иисус Христос у ерга қадимдан қамалган руҳларни озод этди. Тобутга қуйилгач, У учинчи куни қайта тирилди. Ажални енгиб, бизга ажал устидан ҳукмронликни инъом қилди. Ўз жисмини қўймас қилиб, Халоскор Ўз шогирдларига ва улар орқали барча бани одамзотга осойишталикни инъом қилиб, улар олдида намоён бўлди. Орадан 40 кун ўтгач эса, У осмонга кўтарилди ва Ота ўнг ўриндигига утирди. У яна тириклар ва ўликларни муҳокама қилиш ва ҳар биримизни қилмишларимизга кўра жазолаш ёки такдирлаш учун ерга қайтади. Ўзи осмонларга мушарраф ўрнашганидан сўнг Худо Ўз шогирдларининг олдига аланга тиллари кўринишидаги Илоҳий Руҳни йўллади ва шундан сўнг улар бегона тилларда сўзлай бошладилар. Илоҳий Руҳ инъомини қабул қилган Апостоллар барча халқлар орасида тарқалишди ва улар орасида ҳақиқий динни тарғиб қилишди, уларни Халоскорнинг барча буйруқларини адо этишга бошлаб, Ота ва Ўғил ва Илоҳий Руҳ номидан чўқинтирдилар. Гумроҳликда юрган мажусийлар Руҳ томонидан маърифатландилар; айтилган ваъзлар орқали уларда ишончсизлик ва бут-санамларга сиғиниш хусусиятлари йўқотилди. Мағлубиятга чидай олмаган иблис ҳозирга қадар ҳам биз билан кўраш олиб бормокда, бунда у аҳмок ва аклсиз одамларга бутпарастликни сақлаб қолиш онгини сингдирмоқчи бўлади, лекин унинг кучи ожизлик қилди ва унинг қиличи Христоснинг кучи олдида тамомила мағлубиятга учради. Шундай қилиб, мен сенга менинг Эгам Худо ва Халоскорим тўғрисида мухтасар тушунча бериб ўтдим, агар Унинг таълимини бутун қалбинг билан қабул қилсанг ва чўқинтириш орқали Унинг бандасига айлансанг У тўғрисида муфассалроқ тушунчага эга бўласан.
Чўқинтиришнинг гўзал инъоми одамларни одамзотнинг нуқсонларидан келиб чиқадиган гуноҳ қилиш каби туғма қобилияти ва ёвузликдан халос қилувчи илоҳий ва муқаммал христиан динининг илдизи ва қатъий асосидир. Биз Ҳудонинг сўзлари билан Ота ва Ўғил ва Илоҳий Руҳ шарафига чўқинтириламиз. Шунда Илоҳий Руҳнинг уни маърифатга етаклайдиган, худосимон қиладиган ва Ҳудонинг қиёфаси ва намунасига қараб янгиланадиган инъомлари чўқинтирилган одамнинг қалбида яшайди. Аввалги бадхулк амаллар натижасида унга хос бўлиб қолган ёвузликдан калбни халос қилган ҳолда, биз Худо билан бошқа янги ҳаёт учун васият тузамиз ва мазкур янада софлашган ҳаёт учун асос яратамиз. Шунга муносиб равишда ўлмас умр учун қайта тирилганлар ва боқий қутқарувга етганларнинг ворислари этиб тайинланамиз. Чўқинтирилмасдан туриб эса ҳеч бир кимса ҳатто у такводорларнинг такводори бўлса ҳам бундай ворисликка умид қила олмайди. Бинобарин, бизнинг қутқарилишимиз учун қайта тирилган Худо Ўғли айтганки: Ҳақиқатан, ҳақиқатан сенга айтаман: агар у сув ва Руҳдан тўғилмаган бўлса, Ҳудонинг салтанатига кира олмайди (Ин.3:5). Демак, энг аввало, қалбингда динга ишонч ҳосил қилган ҳолда самимий истак билан чўқинтирилишга кириш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам буни четга суриб қўйма, чунончи пайсаллаштириш бизнинг ажалимизнинг келиш вақти номаълумлиги сабабли ҳам хавфлидир.
Мен сенга айтган умид эса жаннатдан жой олиш умидидир. Жаннатни одамлар тилида умуман таърифлаб бериш мумкин эмас. Муққаддас Ёзувда айтилишича: Худо Ўзини суйган бандалари учун тайёрлаб қўйган нарсани одамзот кўзи билан кўрмаган, қулоғи билан эшитмаган ва юраги билан ҳис қилмаган (1Кор.2:9). Қачонки биз бу қупол танани тарк этиб, осмондаги рохат-фароғатга етишиш бахтига муносиб бўлганимизда, бизнинг умидларимизни амалга ошириш имқонини берган Ҳудонинг Ўзи бу ақлга сигмайдиган барча марҳаматларнинг шухрати қанақа эканлигини ва сўз билан таърифлашга ожиз дунёнинг ҳамда Фаришталар билан ёнма-ён яшашнинг қанақалигини кўрсатади.
Буларнинг барчаси тўғрисида мен шу ҳақида таълим беруви Муқаддас Ёзувда укидим ва жаннатни хамма нарсадан устун қўяман, чунончи, у ерда мен Илоҳий Барҳаёт Учликни кўриш бахтига муяссар бўламан, Унинг чароғон нурлари билан тозаланаман ва кўзим очилади, Унинг сўз билан таърифланмайдиган шухратидан баҳраманд бўламан. Ушбу нур, марҳаматлар ва шухратни сўз билан таърифлай олмасликнинг ҳеч қандай таажжубли жойи йўқ, чунки агар уларни биз онгимизга сингдира олганимизда ёки сўз билан ифода эта олганимизда, биз каби қўпол жисмоний таналарга бурканган ер яшовчиларининг қўли етадиган жойда бўлганларида эди улар буюк ва ғаройиб бўлмас эдилар.
Бизнинг Худомиз ҳақида биз Муқаддас Евангелие орқали биламиз. Муқаддас Ёзувнинг бизга боқий умр, абадий ҳаёт, гуноҳларни ташлаш ва жаннат тўғрисида ҳикоя қилувчи кисми Муқаддас Евангелие деб номланади. Уни мен юқорида Христос, бизнинг Халоскормиз Ўзига шогирдлар ва Апостолларни танлаб олгани тўғрисида гапирганимда қайд этиб ўтган Худо Сўзининг гувоҳлари ва хизматкорлари ёзишган. Улар бизга имкон қадар ёзма равишда Ҳудонинг кўкларга кўтарилганидан кейинги, Унинг ердаги ҳаёти, Унинг шогирдлари ва муъжизалари тўғрисида хабар беришган.
Муқаддас Евангелие Христоснинг ёзилган қайта тирилиши, угитлари, муъжизалари ва амаллари тўғрисида Илоҳий Руҳ томонидан айтилган ҳикоялардан иборат. Унда Худо бизлар учун Ўзини бошидан кечирган буюк азоблари, ўлим, ўлимдан кейинги учинчи кунда қайта тирилиши ва кўкларга кўтарилиши, бундан ташқари Унинг келажакдаги буюк ва қаҳрли намоён бўлиши тўғрисида ёзилган.
Ваҳолангки, кўп йиллардан сўнг, Христос, бизнинг Худомиз Ўзининг буюк ва қаҳрли шухрати билан дунёни ажрим қилиш учун яна келади ва бунда само кучлари даҳшатга тушади, ва Фаришталарнинг барча гурухлари Унинг олдида кўркув аро намоён бўлишади. Шунда Архангелнинг овози ва Ҳудонинг найи орқали барча мурдалар тирилади ва Унинг дахшатли тахти олдида намоён бўлишади. Қайта тирилиш қалбнинг яна тана билан уйғунлашишидир. Йўқ қилинган ва парчаланиб кетган тана эса бешикаст қайта тирилади, ва бу сенга эхтимолдан узоқ туюлмасин. Иложсиз нарсанинг ўзи бўлмагани каби, аввало бошидан ердан яратилган ва яна ўзи яралган ерга айлантирилган тана Яратгувчининг буйруги ила яна бешикастлигича намоён бўлади. Жонзотларнинг бунчалик хилма-хиллиги қаердан келиб чиққан? Ҳеч нимадан борлиқни Яратган ва хозирда ҳам Яратаётган учун ердан ўлган ва чириган таналарни қайта тирилтириш ҳеч гап эмас, чунончи уларнинг ҳар бири ўз амалларига кўра жавоб беришлари шарт.
Бу ердаги ер ҳаёти – амаллар ҳаёти, келажакдагиси эса – қилинган амаллар учун жавоб берадиган ҳаёт. Бу ерда ким нимани экса, у ерда ушани ўради. Бу қайта тирилиш ва жавоб беришда Ҳудонинг адолати намоён бўлади. Бинобарин кўпчилик хақпарварлар бу ерда кўп азоб-уқубатларга дучор бўлиб, зўравонлик билан ўлимга маҳкум қилинган. Бошқа худосиз ва қонунбузарлар эса ердаги ҳаёти давомида айш-ишрат суришган. Аммо Худо, мурувватли ва ҳақсевар бўлгани учун қайта тирилиш вақтини белгилаб берди, бунда ҳар бир қалб ўз танаси билан бирлашиб, амалларига кўра жавоб беради.
Бу дунёда айш-ишрат сўрган гуноҳкор у ерда ўз гуноҳлари учун жазоланади, ўз амаллари учун бу ерда жазоланган ҳақпарвар эса у ерда боқий мурувватга сазовор бўлади, чунончи вақти келганида барча тобутдагилар Худо Ўғлининг овозини эшитади ва яхшилик қилганлар ҳаёт учун, ёвузлик қилганлар эса жазо учун қайта тириладилар (Ин.5:28,29). Ва шунда бизнинг Яратгувчимиз ўз тахтига ўтиради ва бизнинг барча амалларимиз, сўзларимиз, ҳоҳиш-истакларимиз ва қалбнинг энг тубига яширинган фикрларимиз ёзилган китоблар очилади.
Бунда ҳеч нима ҳаққоний ҳукмга қарши чиқа олмайди: мохир химоячи хам, ишонарли нутқ ҳам, ёлғон оклов хам, зодагонлик хам, совға-салом хам. Сотилмас, ҳақгўй Қози ҳар биримизни қилган амалларимизга, айтган сўзларимизга ва уйлаган фикрларимизга қараб ҳаққоний ажрим қилади. Ва шунда яхшилик қилганлар Фаришталар билан вақтичоғлик қилиб, Илоҳий Учликни кўриш орқали сўз билан ифода этиб бўлмайдиган ва мисли кўрилмаган мурувватлардан баҳраманд бўлиш учун абадий ҳаётга, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ёрўғликка равона бўлишади. Ёвузлик қилган барча нобакор ва гуноҳкорлар эса абадий азобга дучор бўлишади. Бунда жазо тарикасида олов тандири, қўрқинчли қоронғулик, доимо оч бўлган чувалчанг, тишларнинг шақиллаши ва бошқа сон-саноқсиз жазо турлари бўлади. Энг оғир жазо эса – Худодан четлатилиш, Унинг жамолидан четлатилиш, Унинг шухратини кўришдан маҳрум қилиниш, ҳар бир ишини намоён қилиб, чексиз шармисор этилишидир.
Ваҳолангки ушбу Қиёмат Қойим кунидан кейин барча нарса ўзгармас ва доимий бўлиб колажак: ҳақпарварларнинг боқий бахтли ҳаёти хам, гуноҳкорларнинг чексиз азобли ҳаёти хам. Ундан сўнг бошқа олий қози хам, жазо куни ҳам булмайди. Шунингдек, гуноҳкорларни тавба қилиши учун бошқа вақт ҳам берилмайди. Шунда айбдорлар учун ушбу ўзларининг амалларига яраша олинган жазодан қочиб қутулиш йуллари ҳам бўлмайди.
Бас шундай экан, бизлар муқаррар жазодан қутўлиб қолиш ва Худо Ўғлининг унг тарафидан жой олиш учун нима қилишимиз лозим? Чунки унг томонида ҳақпарварлар туради. Гуноҳкорлар эса Худо Ўғлининг сул томонидан жой олишади. Шундан сўнг Яратгувчи Ота томонидан фотиха олган ҳақпарварларни боқий жаннатга олиб киради. Гуноҳкорларни эса Ўзининг маъсум жамолидан маҳрум қилиб, энг оғир ва чексиз жазога йўллайди.

ruРусский
azАзербайджанский
sqАлбанский
enАнглийский
arАрабский
hyАрмянский
afАфрикаанс
bgБолгарский
cyВаллийский
huВенгерский
viВьетнамский
daДатский
heИврит
idИндонезийский
esИспанский
isИсландский
gaИрландский
itИтальянский
kkКазахский
kiКикуйю
zhКитайский
koКорейский
kuКурдский
kyКыргызский
lvЛатышский
ltЛитовский
mkМакедонский
msМалайский
mtМальтийский
mnМонгольский
deНемецкий
nlНидерландский
noНорвежский
plПольский
ptПортугальский
roРумынский
cebСебуано
srСербский
skСловацкий
swСуахили
tlТагальский язык
tgТаджикский
thТайский
tyvТувинский
trТурецкий
urУрду
uz
faФарси
fiФинский
frФранцузский
hiХинди
csЧешский
svШведский
etЭстонский
jaЯпонский



© Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky
write us