.

Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky

.
Русский
ru
Azərbaycan dili
az
Gjuha shqipe
sq
English
en
العربية
ar
հայերեն
hy
Afrikaans
af
Български език
bg
Cymraeg
cy
Magyar nyelv
hu
Việt ngữ
vi
Dansk
da
עִבְרִית
he
Bahasa Indonesia
id
Español
es
Íslenska
is
Gaeilge
ga
italiano
it
Қазақша
kk
Gĩgĩkũyũ
ki
中文
zh
한국어, 조선말
ko
Κurdî
ku
Кыргыз тили
ky
Latviešu
lv
Lietuvių kalba
lt
Македонски
mk
Bahasa Melayu
ms
Malti
mt
Монгол хэл
mn
Deutsch
de
Nederlands
nl
Norsk
no
język polski
pl
Português
pt
Limba română
ro
Cebuano
ceb
Српски
sr
slovenčina
sk
kiswahili
sw
Tagalog
tl
Тоҷикӣ
tg
ภาษาไทย
th
Тыва дыл
tyv
Türkçe
tr
اردو
ur
uz
فارسی
fa
suomi
fi
Français
fr
हिन्दी
hi
Český jazyk
cs
Svenska
sv
eesti keel
et
日本語
ja

Реквизиты для пожертвований:

41001409981867

Авлиё Афанасий томонидан тузилган христиан динининг Рамзи


1. Қутқарилишни истаган ҳар бир кимса энг аввало умумий христиан (кафолик) динига эътиқод қилиши керак.
2. Мазкур динни бутунлигича ва софлигича сақлай олмаган кимсалар албатта абадий ҳалокатга муқаррардирлар.
3. Умумий дин эса бизнинг Учбирликдаги ягона Худога ва Ягона Художўйликдаги Учбирликка,
4. Бирликларни аралаштирмаган ҳамда Художўйлик Моҳиятини бузмаган ҳолда Ипостась қилишимиздан иборатдир.
5. Ваҳолангки, Ҳудонинг бир Ипостась – Ота, иккинчи Ипостась – Ўғил, учинчи Ипостась эса – Илоҳий Руҳдир.
6. Лекин Худо – Ота, Ўғил ва Илоҳий Руҳ – ҳамжиҳатдир, (барча Ипостасининг) шухрати – бир хилдир, (барча Ипостасининг) улугворлиги – боқийдир.
7. Ота қандай бўлса, Ўғил ҳам шундай ва Илоҳий Руҳ ҳам шундайдир.
8. Ота яратилмаган, Ўғил яратилмаган, ва Илоҳий Руҳ ҳам яратилмаган.
9. Ота енгилмасдир, Ўғил енгилмасдир ва Илоҳий Руҳ ҳам енгилмасдир.
10. Ота боқийдир, Ўғил боқийдир ва Илоҳий Руҳ ҳам боқийдир.
11. Шундай бўлса ҳам улар уч енгилмас эмас, балки ягона Енгилмасдир (Худодир).
12. Шунингдек, учта Яратилмаган ва Учта Енгилмас эмас, балки ягона Яратилмаган ва ягона Енгилмас мавжуддир.
13. Шунингдек, Ота қудратли, Ўғил қудратли ва Илоҳий Руҳ қудратлидир.
14. Шундай бўлса ҳам учта Қудратли эмас, балки ягона Қудратли мавжуддир.
15. Шунингдек, Ота Худодир, Ўғил Худодир ва Илоҳий Руҳ ҳам Худодир.
16. Ваҳолангки, улар учта Худо эмас, балки ягона Худодир.
17. Худди шунингдек, Ота Эгамдир, Ўғил Эгамдир ва Илоҳий Руҳ ҳам Эгамдир.
18. Бинобарин, учта Эгам эмас, ягона Эгам мавжуддир.
19. Ваҳолангки, христиан ҳақиқати бизни ҳар бир Ипостасини Худо ва Эгам деб тан олишимизни тақозо этганидек, умумий дин ҳам бизга учта Худо ва учта Эгам мавжуддир деб гапиришимизни маън этади.
20. Ота яратилмаган, шакллантирилмаган ва тЎғилмагандир.
21. Ўғил фақат Отадан келиб чиқади, У яратилмаган ва шакллантирилмагандир, лекин туғилган.
22. Илоҳий Руҳ Ота келиб чиқади, У яратилмаган, шакллантирилмаган, Ўғилмаган, лекин (Улардан) келиб чиқади.
23. Демак, учта Ота эмас ягона Ота мавжуд, учта Ўғил эмас ягона Ўғил мавжуд ва учта Илоҳий Руҳ эмас ягона Илоҳий Руҳ мавжуддир.
24. Бу учликда ҳеч Ким биринчи ҳам, охирги ҳам эмас, худди шунингдек, ҳеч бири бошқасига нисбатан катта хам, кичик ҳам эмасдир.
25. Лекин, учала Ипостась ҳам бир хилда Боқий ва ўзаро тенгдирлар. Юқорида айтиб утилганидек, ҳар жойда Учликдаги Бирликка ва Бирликдаги Учликка сиғиниш лозим.
26. Ва Қутқарилишни истаган ҳар бир кимса Учлик тўғрисида шундай фикр юритиши лозим.
27. Ундан ташқари, боқий Қутқарилиш учун бизнинг Эгамизни Иисус Христосда мужассамлашганлигига қатъий ишониши лозим.
28. Ваҳолангки, тўғри дин бизнинг Эгамиз Иисус Христосни Ҳудонинг Ўғли, Худо ва Инсон деб,
29. Худо Отанинг Моҳиятидан келиб чиққан ва барча асрлардан аввал туғилган деб, Инсон ўз онасининг вужудидан ўз вақтида туғилган деб,
30. Ақлли Қалб ва инсон Танасига эга муқаммал Худо ва муқаммал Инсон деб,
31. Художўйлик бўйича Отага тенг ва Ўзининг инсонийлик моҳияти бўйича Отага бўйсўнган деб,
32. Худо ва Инсон бўлишига қарамасдан иккита эмас ягона Христос деб тан олишимиз ва шунга ишонишимиздан иборатдир.
33. Инсонийлик моҳияти Худога айланганлиги учун Ягона эмас.
34. Мутлақ Ягоналиги моҳиятларнинг аралашиб кетганлигида эмас, балки Кўринишларнинг бирлигидадир.
35. Ваҳолангки, ақлли қалб ва вужуд бир одам бўлганидек, Худо ва Инсон ҳам ягона Христосдир.
36. У бизни Қутқариш учун жаҳаннамга тушди, мурдалар орасидан учинчи куни тирилиб келди.
37. У кўкларга кўтарилди, У Ота, Қудратли Худо ўнг томонида ўтириб, тириклар ва ўликлар устидан ҳукм чиқариш учун келади.
38. Унинг келишида барча одамлар яна вужудан тириладилар ва ўз қилмишлари тўғрисида ҳисобот берадилар.
39. Ва эзгулик қилганлар Боқий умрга сазовор бўладилар, ёвузлик қилганлар эса Абадий оловга равона бўладилар.
40. Бу – умумий (кафолик) динидир. Ҳар кимса унга самимий ва қатъий ишонч билдирмас экан, у Қутқарилиши мумкин эмас.

ruРусский
azАзербайджанский
sqАлбанский
enАнглийский
arАрабский
hyАрмянский
afАфрикаанс
bgБолгарский
cyВаллийский
huВенгерский
viВьетнамский
daДатский
heИврит
idИндонезийский
esИспанский
isИсландский
gaИрландский
itИтальянский
kkКазахский
kiКикуйю
zhКитайский
koКорейский
kuКурдский
kyКыргызский
lvЛатышский
ltЛитовский
mkМакедонский
msМалайский
mtМальтийский
mnМонгольский
deНемецкий
nlНидерландский
noНорвежский
plПольский
ptПортугальский
roРумынский
cebСебуано
srСербский
skСловацкий
swСуахили
tlТагальский язык
tgТаджикский
thТайский
tyvТувинский
trТурецкий
urУрду
uz
faФарси
fiФинский
frФранцузский
hiХинди
csЧешский
svШведский
etЭстонский
jaЯпонский



© Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky
write us