.

Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky

.
Русский
ru
Azərbaycan dili
az
Gjuha shqipe
sq
English
en
العربية
ar
հայերեն
hy
Afrikaans
af
Български език
bg
Cymraeg
cy
Magyar nyelv
hu
Việt ngữ
vi
Dansk
da
עִבְרִית
he
Bahasa Indonesia
id
Español
es
Íslenska
is
Gaeilge
ga
italiano
it
Қазақша
kk
Gĩgĩkũyũ
ki
中文
zh
한국어, 조선말
ko
Κurdî
ku
Кыргыз тили
ky
Latviešu
lv
Lietuvių kalba
lt
Македонски
mk
Bahasa Melayu
ms
Malti
mt
Монгол хэл
mn
Deutsch
de
Nederlands
nl
Norsk
no
język polski
pl
Português
pt
Limba română
ro
Cebuano
ceb
Српски
sr
slovenčina
sk
kiswahili
sw
Tagalog
tl
Тоҷикӣ
tg
ภาษาไทย
th
Тыва дыл
tyv
Türkçe
tr
اردو
ur
uz
فارسی
fa
suomi
fi
Français
fr
हिन्दी
hi
Český jazyk
cs
Svenska
sv
eesti keel
et
日本語
ja

Реквизиты для пожертвований:

41001409981867

Сирли Ибодатга киришни истаганлар учун


Сирли Ибодатга киришни истаганлар ушбу Муқаддас Сирли Ибодатга муносиб тарзда тайёргарлик кўриши лозим. Тайёргарлик кўриш (черков тажрибасида у говение деб аталади) бир неча кун давом этади ва одамнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳаётига тааллуқлидир. Жисмга Ўзини тийиш, яъни жисмоний тозалик ва тановвулда чеклашлар (рўза тутиш) буюрилади. Рўза кунларида ҳайвонлардан келиб чиқадиган озиқ-овкатларни – гўшт, сут, тухум, ва қатъий рўзада эса балиқ тановвул қилиш маън этилади. Нон, сабзавотлар, мевалар кам миқдорда тановвул қилинади. Ақл ҳаёт икир-чикирларига булиниши ва хурсандчилик қилишига йўл қўйилмайди.
Тайёргарлик кунларида, агар шароит бўлса, ибодатхонадаги хизматларга бориш керак ва уйда ўқиладиган ибодат қоидаларига риоя қилиш керак: кимки одатда баъзи эрталабки ёки кечки ибодатларни укимаса, уларни барчасини тўлик ўқиши, кимки канонларни ўқимаса, шу кунларда ҳеч бўлмаганда битта канонни ўқиши лозим. Ушбу Сирли Ибодатга кириш куни арафасида кечки хизматда бўлиши ва уйда одатдаги уйқудан олдинги ибодатлардан ташқари, афсусланганлар канонини, Худони дунёга келтирган Аёл канонини ва Сакловчи Фаришта канонини ўқиши шарт.
Шунингдек Сирли ибодат канони ҳам ўқилади. Ярим тундан сўнг тановвул қилинмайди ва суюклик ичилмайди, чунончи Сирли Ибодатга оч ҳолда киришиш лозим. Эрталаб эрталабки ибодатлар ва Муқаддас Сирли Ибодатга тайёрланган ибодатлар ўқилади, бунда арафада ўқилган канон ўқилмайди.
Сирли Ибодатдан олдин истиғфор келтириш лозим – кечқурун, ёки эрталабки ибодат (литургия) дан олдин.

Сирли Ибодатга киришишдан олдингни танланган ибодатлар

Ҳукмдорнинг жисми таъмини билишни истаган одамзот, қўйиб колмаслик учун қўрқув ила чеклан, чунончи у оловдир. Қушилиш учун илоҳий Қонни ичар экансан, аввало сени хафа қилганлар билан ярашиб олишинг лозим. Сўнгра жаҳд билан сирли таомдан таътиб кўр. Ҳукмдорнинг ҳаётбахш жисми билан сирли ибодатга киришдан аввал ҳаяжон ила қуйидагича ибодат қил:

Ҳукмдорим, Парвардигорим, Иисус Христос, бизнинг Худомиз, ҳаёт ва боқийлик манбаси, барча кўринар ва кўринмас яралганларнинг Яратгувчиси, чексиз Отанинг Ўғли, ҳамда боқий ва чексиз, марҳамати зиёдалиги туфайли биз кўрнамаклар ва ақлсизлар учун сўнгги кунларида жисмга бурканган, ва хочланган, ва кумилган, ва Ўзининг Қони билан бизнинг гуноҳларга тўла табиатимизни қайта яратган! Сен ўзинг, абадий Подшо, мен гуноҳкорнинг тавбасини қабул эт, ва ўз қулоғингни менга яқинлаштириб, менинг сўзларимни тингла. Чунончи мен гуноҳ қилдим, Парвардигорим, кўкларга қарши ва Сенинг олдингда гуноҳкорман, ва Сенинг шарафинг баландлигига нигоҳ ташлашга ҳам нолойиқдирман, чунки мен Сенинг қонунларингни бузиб, Сенинг амрингга кулок тутмасдан Сенинг мурувватингни газабга келтирдим. Лекин Сен, Парвардигорим, гина сақламайдиган, узоқ муддат сабр қилувчи ва купмурувватлидирсан, ваҳолангки менинг қонунбузарлигимга қарамасдан ҳалок қилмасдан менинг Сенга юзланишимни кўтдинг.
Чунончи Сен, Инсонпарвар, ўз пайғамбаринг орқали айтдингки: «Мен гуноҳкорларнинг Мен томон юзланиши ва яшаши учун уларнинг ўлимини умуман тиламайман». Чунки Сен, Ҳукмдор, Сенинг қўлингдан яралганларнинг ҳалокатини хоҳламайсан, ва одамларнинг ҳалок бўлишидан лаззат топмайсан, аммо барчанинг қутқарилиб қолишини ҳамда ҳақиқант илмига етишишини хохлайсан. Шунинг учун ҳам мен, ўзимни борлиғим ила гуноҳларга берилиб, айш-ишратлар қўлига айланиб, ўзимда Сенинг тимсолингни булғаб, осмон, ва ер, ва бу қисқа фоний ҳаётга нолойиқ бўлсамда, лекин Сенинг яратганинг ва дунёга келтирганинг бўлганим учун, мен бахтиқаро ўзимни қутқарилишимга ишончни йўқотмадим, ва Сенинг чексиз мурувватинг орқали Сенга юзланмоқдаман, мени қабул айла.
Инсонпарвар Парвардигорим, шахватпараст, карокчи ва хирсга берилган ва машаккатларни бошидан кечирган ўғлинг каби, мендан ҳам оғир гуноҳларимни олиб ташла, дунё гуноҳларини кўтарувчи ва инсонларнинг дардларини даволовчи, меҳнат қилаётганларни ва оғир юк кўтарганларни Ўзига чорловчи ва уларга осудалик бахш этувчи, ҳақпарварларни эмас, балки гуноҳкорларни тавбага чорловчи – менинг жисмимни ва руҳимни турли хил кирдикорлардан халос этгин ва менга Сенинг қаршингда қўрқув ила Муқаддас ҳаёт кечиришни ўргатгин, токи мен ўзимнинг тоза виждоним гувоҳлигида Сенинг Муқаддас хислатларингдан бир қисмини қабул қилар эканман, Сенинг Муқаддас Жисминг ва Қонинг билан бирлашай ва Сени ўзимда Ота, ва Илоҳий Руҳ билан биргаликда мужассамлаштирай.
Парвардигорим, Иисус Христос, Худойим, Сенинг соф ва ҳаётбахш Сирларингга қўшилишим мен учун ҳукм эмасдир, ва мен уларга нолойиқ сифатида қўшилаётганимдан Руҳан ва жисмонан ночор бўлиб колмайман, аммо менинг сўнгги нафасимгача Сенинг Илоҳий Руҳ билан мулоқот қилиш каби Муқаддас хислатларингни бир кисмини қабул қилишга изн Бер, токи мен Сенинг охират кунингда боқий ва муносиб ҳаётга равона бўлай ва Сенинг барча танланганларинг қаторида Сени суйгувчилар учун тайёрлаб қўйган Сенинг қўймас мурувватларинг иштирокчисига айланай, Парвардигорим. Сен Сени суйгувчилар учун тоабад шарафлидирсан. Аминь.

Бошқа ибодат

Парвардигорим, Сенинг соф Жисмингга ва Сенинг бебаҳо Қонингга нолойиқ тарзда қўшилаётганимни, ва айбдор эканимни, ўзимни наздим учун Сенинг, Христоснинг ва мени Худойимнинг Жисми ва Қонини фарқламасдан тановвул қилиб, ичаётганимни биламан. Аммо жаҳд билан Сенинг мурувватингга ишонган ҳолда, Сенга юзланмоқдаман, чунки Сен айтасанки: «Менинг Жисмимни тановвул қилаётган ва Менинг Қонимни ичаётган Менинг ичимдадир ва Мен унинг вужудидадирман».
Парвардигорим, раҳм айла, ва мен гуноҳкорни аён этма, лекин менга ўз марҳаматингга кўра муносабатда бўл. Ва бу Муқаддасликлар менга даво, софланиш, маърифат, сақланиш, қутқарилиш, жисмим ва Руҳимни покловчи бўлсин; турли хил хаёлпарастликлар ҳамда ёвуз амаллардан, менинг аъзоларимдаги фикрларда намоён бўлувчи шайтон васвасасидан фориғ қилувчи бўлсин; Сенга бўлган иштиёким ва мухаббатим, ҳаётимни тузатувчи ва сакловчи, эзгулик ва муқаммалликни кучайтирувчи, қонунларни бажаришга ундовчи, Илоҳий Руҳ билан мулоқотларимда боқий ҳаётга йўлловчи ва Сенинг Охират кунингда муносиб жавоб бергувчи – жазо ва ҳукм учун жавобим бўлсин.

Бошқа ибодат

Булғанган лабларимдан, жирканч юрагимдан, бадкир тилимдан, булғанган қалбимдан чиқаётган илтижоларимни қабул айла, менинг Христосим, ва менинг сўзларимни, хулкимни, шармисорлигимни рад этмаган ҳолда менга бемалол истаганимни гапиришга изн бер, менинг Христим, лекин ундан ҳам яхшиси, менга нима қилмоқлик ва нима гапирмоқлик кераклигини ўргат. Мен зинокордан ҳам кўпроқ гуноҳ қилдим, ваҳолангки сенинг каердалигингни билган ҳолда, мир харид қилиб, Сенинг оёқларингга ушбу малхам дорини суртгани келдим, менинг Христим, менинг Ҳукмдорим ва Худойим.
Чин дилдан Сенинг олдингга келган шу зинокорни рад қилмаганингдек, менинг ҳам сўзларимни рад қилма. Менга ҳам Сенинг оёқларингни қучиб, ўпгани ва худди қимматбахо малхам дори суртгандек кўз ёшларим билан уларни Оёқларингга суртишга изн бер.
Мени ўзимнинг кўз ёшларим билан ювиб, мени фориғ айла, Сўзим!
Менинг гуноҳларимдан кечиб, мени авф эт. Сен менинг кўплаб гуноҳларимни биласан, менинг жароҳатларимни ҳам биласан, яраларимни кўрасан, лекин менинг эътиқодимни ҳам биласан, менинг харакатларимни кўрасан, ва оху-нолаларимни эшитасан. Сендан, Худойим, менинг Яратгувчим, Менинг Халоскорим, бир дона кўз ёшим ҳам яширинмагай. Мен тугалламаганларни Сенинг кўзларинг сезади, Сенинг китобингда эса хали қилмаган ишларим ҳам ёзилгандир. Менинг бўйсунишимни кўргин, менинг қанчалик изтироб чекишимни кўргин ва менинг гуноҳларимдан ўтгин, бутун олам Худоси, токи мен соф юрак билан, хаяжонли фикрлар билан ва ҳамда чилпарчин Руҳ билан Сенинг тоза ва Муқаддаслардан Муқаддас бўлган Сирларингга қўшилмокдаман, ваҳолангки Сени тановвул қилаётган ва тоза юрак билан ичаётган ҳар кимса бу Сирлардан ҳаётланади ва худоланади. Ахир Сен айтдингку, менинг ҳукмдорим: «Менинг Жисмимни тановвул қилаётган ва Менинг Қонимни ичаётган ҳар бир кимса Мендадир ва Мен унинг жисмидадирман».
Менинг Ҳукмдорим ва Худойимнинг сузи ҳақиқантдан ҳам асл ҳақиқантдир. Чунончи, худолик ва сени худоларга тенглаштирувчи ушбу Инъомларга яқинлашган мен ҳам ҳақиқантдан якка эмасман, мен Сен биланман, менинг Христим, дунёни ёруғлаштирувчи учта қуёшдек ёрқин бўлган Нур билан биргаман. Шунинг учун Сендан, менга ҳаёт, нафас, қувонч ва оламга осудалик Бахш Этувчидан узоқлашиб, якка қолмаслик учун – мен Сенинг олдингга келдим, кўриб турибсанки, кўз ёшлари ва забт этилган Руҳим билан келдим, ва Сендан шуни утиниб илтимос қиламанки, менинг гуноҳларимдан утгин ва Сенинг ҳаётбахш ва бокира Сирларингга қўшилишимга изн бер; токи айтганингдек Сен мен билан, уч маротаба бахтиқаро билан бирга бўлгин; токи ҳийлакор мени Сенинг мурувватингдан маҳрум бўлган деб топиб, ҳийла ва макр билан ўғирламасин ва алдаб, Сенинг худолантирувчи сўзларингдан узоқлаштирмасин.
Шунинг учун мен сенинг пойингга йиқиламан ва Сендан илтижо қиламан: адашган ўғлингни ва олдингга келган адашган қизни қабул қилганингдек, мени хам, хозир сенинг олдингга келган гуноҳкорни, янчилган қалб эгасини ҳам қабул қил, Марҳаматлигим. Биламан, Халоскорим, Сенинг олдингда ҳеч Ким менчалик гуноҳ қилмаган ва мен қилган амалларни бажармаган. Лекин яна шуни ҳам биламанки, ҳар қандай гуноҳларнинг оғирлиги хам, гуноҳларнинг кўплиги хам, Сенинг, менинг Худойимнинг сабр-тоқатидан ва инсонпарварлигидан бисёр эмасдир, Сен марҳаматинг ила илтижо билан авф сураганларни гуноҳлардан фориғ айлаб, уларни маърифат томон йўллайсан, ва уларни ўз худолигингга яқинлаштириб, нўрга яқинлаштирасан; ва Фаришталар учун хам, инсон фикри учун ҳам ажойиб томони – улар билан ўз дўстларинг каби кўп маротаба суҳбатлашасан. Бу менга куч бахш этади, менга қанот бахш этади, менинг Христим!
Ва Сенинг бизга берган бисёр мурувватингдан тўймаган ҳолда, хурсанд бўламан ва биргаликда хаяжонланган ҳолда, мен, ўсимлик, оловга яқинлашаман, ва энг ажойиби – кадимда алангаланиб, қўймаган тёрн бутаси каби оловдан чанқоғимни кондираман. Хуллас, миннатдор фикр ва миннатдор юрак билан, менинг қалбим ва танамнинг барча миннатдор ҳис-туйғулари билан Сенга, хозир ва тоабад дуо қилинганга таъзим қиламан, Сени шарафлайман ва эъзозлайман, Худойим.

Бошқа ибодат

Ҳукмдорим Худойим, мен Сен менинг қалбимга киришингга нолойиқдирман. Лекин, Сен, Инсонпарвар каби менда яшашни ҳоҳлабсанми, мен қўрсона йўл тутяпман. Сен буйруқ беряпсан, ва мен Якка Ўзинг яратган эшикларни очмокдаман, ва Сен Сенгагина хос инсонпарварлик билан киряпсан ва менинг ақлимни маърифат томон элтаяпсан. Сен шундай қилишингга эътиқод билдираман. Ваҳолангки Сен Сенинг олдингга кўз ёшлари билан келган адашганларни ҳам рад қилмагансан; афсусланиб, тавба қилганларни қийнамагансан; Сенда Подшони таниган қароқчини ҳам ҳайдамагансан; тавба қилувчиларни ҳайдаганларни ҳам ўз ҳолича қолдирмагансан. Лекин Сенинг олдингга тавба қилиб келган барчага Сен ўз дустларинг қаторидан жой бергансан, ягона доимо, хозир, ва тоабад Дуогуйим. Аминь.

Бошқа ибодат

Сенинг саройинг эшиклари олдида турсам хам, ёвуз фикрларимдан қайтмаяпман. Лекин, Сен, афсусланганларни оқлаган, ва хананликни кечирган, ва қароқчига жаннат эшикларини очган Худойим, менга ҳам Сенинг инсонпарвар юрагингни очгин ва мени Сенинг олдингга келиб, тавба қилувчи адашган ва қонлари окиб тўрганни қабул қил: ахир кийимининг бир чети билан Сенга теккан бир аёл осонлик билан шифо топди, бошқаси эса Сенинг оёқларингни қучган ҳолда гуноҳларини авф этилишига эришди. Мен бахтикаро эса Сенинг бутун Танангни қабул қилишга қарор қилиб, оловда қўйдирилмагайман, лекин мени ўша аёлларни қабул қилганингдек қабул айла, ва менинг гуноҳларга тўла амалларимни қўйдириб, Сени уруғсиз Дунёга Келтирганнинг ҳамда осмон кучларининг илтимосларига кўра қалбим ҳисларини маърифатга элт, чунончи Сен тоабад дуогўйдирсан. Аминь.

ruРусский
azАзербайджанский
sqАлбанский
enАнглийский
arАрабский
hyАрмянский
afАфрикаанс
bgБолгарский
cyВаллийский
huВенгерский
viВьетнамский
daДатский
heИврит
idИндонезийский
esИспанский
isИсландский
gaИрландский
itИтальянский
kkКазахский
kiКикуйю
zhКитайский
koКорейский
kuКурдский
kyКыргызский
lvЛатышский
ltЛитовский
mkМакедонский
msМалайский
mtМальтийский
mnМонгольский
deНемецкий
nlНидерландский
noНорвежский
plПольский
ptПортугальский
roРумынский
cebСебуано
srСербский
skСловацкий
swСуахили
tlТагальский язык
tgТаджикский
thТайский
tyvТувинский
trТурецкий
urУрду
uz
faФарси
fiФинский
frФранцузский
hiХинди
csЧешский
svШведский
etЭстонский
jaЯпонский



© Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky
write us