.

Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky

.
Русский
ru
Azərbaycan dili
az
Gjuha shqipe
sq
English
en
العربية
ar
հայերեն
hy
Afrikaans
af
Български език
bg
Cymraeg
cy
Magyar nyelv
hu
Việt ngữ
vi
Dansk
da
עִבְרִית
he
Bahasa Indonesia
id
Español
es
Íslenska
is
Gaeilge
ga
italiano
it
Қазақша
kk
Gĩgĩkũyũ
ki
中文
zh
한국어, 조선말
ko
Κurdî
ku
Кыргыз тили
ky
Latviešu
lv
Lietuvių kalba
lt
Македонски
mk
Bahasa Melayu
ms
Malti
mt
Монгол хэл
mn
Deutsch
de
Nederlands
nl
Norsk
no
język polski
pl
Português
pt
Limba română
ro
Cebuano
ceb
Српски
sr
slovenčina
sk
kiswahili
sw
Tagalog
tl
Тоҷикӣ
tg
ภาษาไทย
th
Тыва дыл
tyv
Türkçe
tr
اردو
ur
uz
فارسی
fa
suomi
fi
Français
fr
हिन्दी
hi
Český jazyk
cs
Svenska
sv
eesti keel
et
日本語
ja

Реквизиты для пожертвований:

41001409981867

Уйқудан олдингги ибодатлар


Ота, Ўғил ва Илоҳий Руҳ номи билан. Аминь.

Афсусланганлар ибодати

Худойим, мен гуноҳкор бандангни ўзинг кечир. (Таъзим).

Дастлабки ибодат

Худойим Иисус Христос, Худо Ўғли, Бокира Сенинг Онанг ва барча авлиёларнинг ибодатларига кўра бизларни кечиргин. Аминь.

Сенга, бизнинг Худойимизга ҳамду-санолар бўлсин, Сенга ҳамду-санолар бўлсин.

Илоҳий Руҳга ибодат

Жаннат Подшоси, Таскинлантирувчи, ҳақиқат Руҳи, ҳар жойда бўлувчи ва бутун оламни тўлдирувчи, мурувват Манбаси ва ҳаёт Берувчи, келгин ва бизларда жо бўлгин; бизларни ҳар хил гуноҳлардан фориғ эт ва Мурувватпарваримиз, бизларинг қалбларимизни қутқаргин.

Училоҳийлик

Илоҳий Худо, Илоҳий Кучли, Илоҳий Боқий, бизларни кечиргин (уч марта ўқилади)

Илоҳий Учликка ибодат

Илоҳий Учлик, бизларни кечиргин. Худойим, бизларни гуноҳлардан фориғ эт; Эгамиз, бизларнинг қонунсизликларимизни кечир; Илохим, бизларга ташриф буюр ва Сенинг исмингни янада мушарраф этиш учун бизларни кассалликлардан фориғ эт.

Худойим ўзинг кечир (уч марта ўқилади)

Эгамниг (Худонинг) ибодати

Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, аммо ёвуз шайтондан халос қилгин.

Худойим ўзинг кечир (12 марта ўқилади)

Буюк авлиё Макарийнинг Худо Отага йуллаган биринчи ибодати

Боқий Худойим ва барча яралганларнинг Подшоси, мени шу соатга келишимга ундаган, мени шу бугун амалларим билан, сўзларим билан, фикру-ўйларим билан қилган гуноҳларимни авф эт ва Парвардигорим, менинг янчилган руҳимни турли хил жисмоний ва руҳий ифлосликлардан халос эт. Ва, Парвардигорим, менга шу кеча уйқусини осуда ўтказишга изн бер, токи мен ушбу хароб ётогимдан тўргач, Сенинг Муқаддас исмингни ҳаётимнинг ҳар кунида шарафлашга ва менга хужум қилаётган жисмли ва жисмсиз душманларимни енгишга муяссар бўлай. Ва, Парвардигорим, мени хақоратловчи бўш хом-ҳаёллардан ва ёвуз фикрлардан халос эт. Ваҳолангки, Салтанат хам, Ота, Ўғил ва Илоҳий Руҳларнинг куч-қудрати ҳам хозир ва ҳар доим ва тоабад Сеникидир. Аминь.

Авлиё Антиохнинг бизнинг Худомиз Иисус Христосга йуллаган 2-ибодати

Бутун дунё ҳукмдори, Ота Сўзи, Иисус Христос, Сен Ўзинг муқаммалдирсан, Сенинг буюк марҳаматингга кўра, мени, Сенинг бандангни ҳеч қачон тарк этма, лекин доим мен билан бўлгин. Иисусе, Сенинг подангни меҳрибон Руҳонийси, мени илон чангалига ташлама ва иблис қўлига ҳам қолдирма, чунки менда ҳалокат уруғи мавжуддир. Лекин Сен, таъзим қиладиганимиз Худойим, Парвардигорим, Авлиё Подшоҳимиз, Иисусе Христе, уйқу вақтида мени ўчмас нуринг билан, Сенинг шогирдларингни табаррук қилган Сенинг Муқаддас Руҳинг билан сақла. Парвардигорим, мендан, Сенинг нолойиқ бандангдан ҳам менинг ётогимда ўз ҳимоянгни дариғ тутма: менинг аклимни Сенинг авлиё Евангелиенг аклини чароғонлаштирган нур билан чароғон қил, руҳимни – Сенинг Хочингга қаратилган мухаббат билан, юрагимни – Сенгинг илмларингнинг софлиги билан, менинг танамни – Сенинг эҳтиросларсиз азобларинг билан, менинг хаёлимни Сенинг самимиятинг билан сақла; ва мени тегишли вактда Сени шарафлаш учун уйғот. Чунки Худо Ота ва Муқаддас Руҳдан бошланган олий мартабадаги шон-шарафлар фақат Сенга тааллуқлидир. Аминь.

Илоҳий Руҳга йўлланган учинчи ибодат

Парвардигорим, Жаннат Подшоси, Таскинлантирувчи, ҳақиқант Руҳи, менга раҳм-шафқат айла ва мени, Сенинг гуноҳкор бандангни авф эт ва окла, ва мен нобакорга бугун Сенинг олдингда одам сифатида, ундан ташқари, нафақат одам сифатида балки ҳайвондан ҳам бадтар: менинг эркин ва беихтиёр, билиб-билмай, ёшлик ва ёвуз тажрибамдан, ҳатто шармисорлигим ва бегамлигим туфайли қилган барча гуноҳларимни кечир. Агар Сенинг исминг билан қасам ичган бўлсам, ёки Сенинг исмингни ўз хаёлларимда суккан бўлсам, ёки кимгадир жаҳл устида таъна қилиб, тухмат қилган бўлсам, ёки хафа қилган бўлсам, ёки бирон нарсадан жаҳл қилган бўлсам; ёки ёлғон суйлаган бўлсам, ёки бевақт ухлаган бўлсам, ёки менинг олдимга келган камбагалдан жирканган бўлсам; ёки инимни хафа қилган бўлсам, ёки жанжал бошлаган бўлсам, ёки кимгадир бухтон қилган бўлсам, ёки мактаниб, керилган бўлсам, ёки жаҳл қилган бўлсам; ёки ибодат вақтида менинг ақлим бу дунёнинг лаззатларига чалғиган бўлса, ёки нобоп фикрларга берилган бўлсам; ёки ҳаддан ташқари кўп тановвул қилиб, кўп ичган бўлсам, ёки сабабсиз қўлган бўлсам; ёки ёвузликни фикр қилган бўлсам, ёки бегона гўзалликни кўриб, юрагим оғриган бўлса; ёки бадхулқ сўзларни гапирган бўлсам, ёки инимнинг гуноҳлари устидан қўлган бўлсам – менинг гуноҳларим беҳисобдир; ёки ибодатга руйхўшдик бермаган бўлсам, ёки бир-бир ёвузлик қилиб, эсдан чиқарган бўлсам, чунончи бунинг ҳаммасини ва ундан ҳам ортиғини мен қилганман. Кечир мени, Яратгувчим ва Ҳукмдорим, Сенинг маъюс ва нобакор бандангни кечир, ва гуноҳларимни авф эт, ва Мурувватли ва Инсонпарвар сифатида мени оқла ва кечир, токи мен зинокор, гуноҳкор ва бахтсиз, тинч ухлай ва дам олай, ва Сенинг Исмингга Ота ва Ундан туғилган ягона Ўғил билан биргаликда хозир, ҳар доим, ва тоабад таъзим қиламан, қўйлайман ва шарафлайман. Аминь.

Авлиё Иоанникийнинг ибодати

Умидим менинг – Ота, ҳимоям менинг – Ўғил, ёпинчиғим менинг – Илоҳий Руҳ: Илоҳий Учлик, Сенга ҳамду-санолар бўлсин.

Ҳалол Хочга ибодат

Худойим қайта тирилиб, Унинг душманлари ҳар тарафга ёйилиб кетсин, ва Уни ёмон кўргувчилар Унинг жамолидан қочишсин. Худди тутун тарқаганидек, улар ҳам йўқ бўлиб кетсин; худди олов тафтидан эриган шам каби, Худони севувчиларни ва Ўзини хоч билан қоплаганларни кўрган иблислар ҳалок бўлишсин, ва қувонч ундовчиларнинг бахтига: Ҳурматга сазовор ва Ҳудонинг Ҳаёт тарқатувчи Хочи, сенда хочланган Парвардигоримизнинг кучи билан иблисларни ҳайдовчи, жаҳаннамга тушиб ва шайтон кучини янчиб ташлаган ва бизга сени, Ўзининг шарафли Хочини ҳар қандай душманларни кувиш учун тақдим қилган. О, Ҳурматга Сазовор ва Парвардигорнинг Ҳаёт тарқатувчи Хочи, менга Худони дунёга келтирган Муқаддас Бокира аёл ҳамда барча авлиёлар билан биргаликда ёрдам бер. Аминь.

Ёки кисқа тарзда:

Эгам мени Ўзингнинг Шарафли ва Ҳаёт тарқатувчи Хочингни кучи билан ҳимоя қил ва мени барча турдаги ёвузликлардан асра.

Уйқуга кетиш олдидан ўқигин:

Эгам, Сенинг қўлингга менинг руҳимни бераяпман. Сен эса мени дуо қилгин, Сен мени авф этгин ва менга боқий умр ато этгин. Аминь.

ruРусский
azАзербайджанский
sqАлбанский
enАнглийский
arАрабский
hyАрмянский
afАфрикаанс
bgБолгарский
cyВаллийский
huВенгерский
viВьетнамский
daДатский
heИврит
idИндонезийский
esИспанский
isИсландский
gaИрландский
itИтальянский
kkКазахский
kiКикуйю
zhКитайский
koКорейский
kuКурдский
kyКыргызский
lvЛатышский
ltЛитовский
mkМакедонский
msМалайский
mtМальтийский
mnМонгольский
deНемецкий
nlНидерландский
noНорвежский
plПольский
ptПортугальский
roРумынский
cebСебуано
srСербский
skСловацкий
swСуахили
tlТагальский язык
tgТаджикский
thТайский
tyvТувинский
trТурецкий
urУрду
uz
faФарси
fiФинский
frФранцузский
hiХинди
csЧешский
svШведский
etЭстонский
jaЯпонский



© Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky
write us