.

Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky

.
Русский
ru
Azərbaycan dili
az
Gjuha shqipe
sq
English
en
العربية
ar
հայերեն
hy
Afrikaans
af
Български език
bg
Cymraeg
cy
Magyar nyelv
hu
Việt ngữ
vi
Dansk
da
עִבְרִית
he
Bahasa Indonesia
id
Español
es
Íslenska
is
Gaeilge
ga
italiano
it
Қазақша
kk
Gĩgĩkũyũ
ki
中文
zh
한국어, 조선말
ko
Κurdî
ku
Кыргыз тили
ky
Latviešu
lv
Lietuvių kalba
lt
Македонски
mk
Bahasa Melayu
ms
Malti
mt
Монгол хэл
mn
Deutsch
de
Nederlands
nl
Norsk
no
język polski
pl
Português
pt
Limba română
ro
Cebuano
ceb
Српски
sr
slovenčina
sk
kiswahili
sw
Tagalog
tl
Тоҷикӣ
tg
ภาษาไทย
th
Тыва дыл
tyv
Türkçe
tr
اردو
ur
uz
فارسی
fa
suomi
fi
Français
fr
हिन्दी
hi
Český jazyk
cs
Svenska
sv
eesti keel
et
日本語
ja

Реквизиты для пожертвований:

41001409981867

Эрталабки ибодатлар


Ота, Ўғил ва Илоҳий Руҳ номи билан. Аминь.

Афсусланганлар ибодати

Худойим, мен гуноҳкор бандангни ўзинг кечир. (Таъзим).

Дастлабки ибодат

Худойим Иисус Христос, Худо Ўғли, Бокира Сенинг Онанг ва барча авлиёларнинг ибодатларига кўра бизларни кечиргин. Аминь.

Сенга, бизнинг Худойимизга ҳамду-санолар бўлсин, Сенга ҳамду-санолар бўлсин.

Илоҳий Руҳга ибодат

Жаннат Подшоси, Таскинлантирувчи, ҳақиқат Руҳи, ҳар жойда бўлувчи ва бутун оламни тўлдирувчи, мурувват Манбаси ва ҳаёт Берувчи, келгин ва бизларда жо бўлгин; бизларни ҳар хил гуноҳлардан фориғ эт ва Мурувватпарваримиз, бизларинг қалбларимизни қутқаргин.

Училоҳийлик

Илоҳий Худо, Илоҳий Кучли, Илоҳий Боқий, бизларни кечиргин (уч марта ўқилади)

Илоҳий Учликка ибодат

Илоҳий Учлик, бизларни кечиргин. Худойим, бизларни гуноҳлардан фориғ эт; Эгамиз, бизларнинг қонунсизликларимизни кечир; Илохим, бизларга ташриф буюр ва Сенинг исмингни янада мушарраф этиш учун бизларни кассалликлардан фориғ эт.

Худойим ўзинг кечир (уч марта ўқилади)

Эгамниг (Худонинг) ибодати

Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, аммо ёвуз шайтондан халос қилгин.

Худойим ўзинг кечир (12 марта ўқилади)
Келинглар, Подшоҳимиз Бизнинг Худомизга таъзим қиламиз.
Келинглар, Христосга, Бизнинг Подшомиз ва Худомизга таъзим қиламиз ва ергача буқилиб тиз чукамиз.
Келинглар, Христосга, Бизнинг Подшомиз ва Худомизга таъзим қиламиз ва ергача буқилиб тиз чукамиз.

Ашула 50, афсусланган

Худойим, Сенинг буюк химматинг туфайли мени авф эт, Сенинг кенг саховатинг туфайли мени менинг қонунбузарликларимдан халос эт. Айниқса, мени менинг қонунбузарликларимдан истиғфор эт ва мени гуноҳлардан фориғ айла. Ваҳолангки, ўзимнинг қонунбузарликларимни тан оламан ва менинг гуноҳларим доимо кўз олдимдадир. Танҳо Сенга гуноҳ қилдим ва Сенинг қаршингда иблис йулидан юрдим, шунинг учун мени жазолаётганда Сен ўз ҳукмингда ҳақдирсан. Биламан, мен қонунбузарлик орқали пайдо бўлганман ва менинг онам мени гуноҳларга тўлиб дунёга келтирган. Биламан, Сен ҳақиқантни севасан ва Ўзингнинг донишмандлигинг сирларини менга намоён қилдинг. Мени хушбуй усимлигингда тайёрланган суюклик билан чайсанг тозаланаман; ювинтирсанг кордан ҳам оппок бўламан. Менга кувонч ва хурсандчиликни эшитиш қобилиятини тақдим қилсанг, чилпарчин қилинган суяклар ҳам хурсанд бўлади. ўз жамолингни менинг гуноҳларимдан четлат ва мени барча қонунбузарликлардан фориғ айла. Менинг юрагимни тозалаб, Худойим, менда ҳақиқант руҳини уйғот. Мени ўз жамолингдан маҳрум айлама ва Сенинг Муқаддас Руҳингни мендан тортиб олма.
Менга менинг Қутқарилганлигим тўғрисидаги кувончни қайтар ва буюк Руҳ билан мени тасдиқла. Қонунбузарларни Сенинг йулингдан боришга ўргатаман ва ушбу бузуклар Сен томон юзланишади. Мени кондан халос эт, Худойим, Худойим, мени Халоскорим, ва хурсандчилигимдан менинг тилим Сенинг ҳақиқати нгни мақтайди. Парвардигорим, менинг лабларимни очгин ва менинг лабларим Сенга мақтовлар ёгдира бошлайди. Агар Сен қурбонлик келтиришимни хохласанг, мен қурбонлик келтираман, аммо Сен барчани қулга айлантирилишига Руҳсат бермайсан. Худога қурбонлик бу парчаланган Руҳдир, парчаланган юракдир ва Худо парчаланганни камситмайди.
Парвардигорим, ўз марҳаматингни Сиондан дариғ тутма, Иерусалим деворларини очиб бер. Шундагина ҳақиқант қурбонига, қурбонлик келтириш ва қулга айлантиришга марҳамат кўрсатган бўласан; шунда Сенинг меҳробингда бузоқларни қурбон қилишади.

Эътиқод Рамзи

Барча Яралганларни Ўз ҳокимияти остида ушлаб турадиган, ер ва осмон ҳамда барча кўриниб тўрган ва кўринмасларни Яратувчи ягона Худо Отага эътиқод келтираман. Ва вақти соати етмасдан туриб Отадан Ягона Туғилган, Нурдан яралган Нўрга, ҳақиқий Худодан Отанинг Моҳияти билан бир хил туғилган, лекин яратилмаган Худога, Худо Ўғлига, Ягона Эгам Иисус Христосга эътиқод келтираман. Биз, инсонлар учун, бизни Қутқариш учун Кўклардан тушган ва Илоҳий Руҳ ҳамда Бокира Мариядан жисм олиб, одам бўлганга эътиқод келтираман. Понтий Пилат даврида биз учун хочга урилган, азобланган ва кумилганга эътиқод келтираман. Ва Ёзувда айтилганидек учинчи куни қайта тирилганга эътиқод келтираман. Ва кўкларга кайтиб чикиб, Отанинг ўнг тарафида утирганга эътиқод келтираман. Ва яна шухрат ила тирик ва ўликларни ҳукм қилиш учун келадиганга эътиқод келтираман, Унинг Салтанати эса чексиздир. Ва ҳаётни яратуви, Отадан келиб чикувчи, Унга таъзим айлашимиз ва пайғамбарлар орқали сузлашган Уни Ота ва Ўғил билан бир каторда шарафлашимиз лозим бўлган Илоҳий Руҳга эътиқод келтираман. Ягона Муқаддас, Оламлараро Апостоллар Черковига эътиқод келтираман. Ҳаётда гуноҳларни йўқ қилишга қаратилган ягона чўқинтирилишни тан оламан. Мурдаларни тирилишини ва келажак аср ҳаётини умидворлик билан кутаман. Аминь.

Буюк Авлиё Макарийнинг 1-чи ибодати

Худойим, Сенинг олдингда ҳеч қачон эзгу иш қилмаган бўлсам ҳам мен гуноҳкорни гуноҳлардан фориғ айла; мени ёвузликдан қутқар ва менда Сенинг амринг мустажо бўлсинки, токи мен менинг нобакор лабларимни очиб, Сенинг Муқаддас номингни, Ота ва Ўғил ва Илоҳий Руҳни хозир ва ҳар доим ва тоабад мушарраф айлай. Аминь.

Шу авлиёнинг 2-чи ибодати

Ярим тунда уйқудан уйгониб Сени, Халоскоримизни қўйламоқдаман, ва Сенинг пойингга тиз чўқиб, Сендан ўтинаман: мени гуноҳларга тўла ўлим вақтида ухлаб қолишимга йўл берма, лекин менга, ўз иҳтиёрига кўра хочланганга раҳм айла ва мен бепарвони уйғотишга шошил ва мени, Сенинг қаршингда туриб, ибодат қилаётганни халос эт; ва тунги уйқудан сўнг менга ойдин ва гуноҳларсиз кун юбор, Эгам Христос, мени халос эт.

Шу авлиёнинг 3-чи ибодати

Сенга, Инсонпарвар Ҳукмдор, уйқудан уйгониб интилмоқдаман (ёрдам учун мурожаат қиляпман, шошилмокдаман) мен; Сенинг раҳм-шафқатинг туфайли Сен лойиқ деб топган амалларни қилишга киришмоқдаман ва Сенга ибодат қилмоқдаман: менга ҳар доим ва ҳар жойда ёрдам бер, ва мени дунёнинг ҳар қандай ёвуз ишларидан ҳамда иблис харакатларидан халос эт ва Қутқар, ва мени Сенинг боқий Салтанатингга олиб кир. Чунончи Сен – менинг Яратгувчимдирсан ва ҳар қандай эзгуликнинг Манбаси ва ҳамда Инъом Этгувчисидирсан; Сенда – менинг бутун умидим, ва Сенга хозир ва ҳар доим ва тоабад ҳамду-санолар йуллайман. Аминь.

Сен исмини олган авлиёни ибодат орқали чакириш

Худодан мени авф этишини сўра, эй авлиё (исми), чунки мен чин дилдан сендан, менинг тезкор ёрдамчим ва менинг қалбим тўғрисида ибодат қилувчидан ёрдам сўрамоқдаман.

Худони дунёга келтирган Илоҳий Онага багишланган ашула

Худони дунёга келтирган Бокира, Худо марҳаматига сазовор бўлган Мария, хурсанд бўл, Парвардигор Сен билан;
Аёллар орасида сен марҳаматга сазовор бўлгансан, ва Сен дунёга келтирган Мева ҳам марҳаматга сазовордир, чунки Сен бизнинг қалбларимизни Халоскорини дунёга келтирдинг.

Хочга ҳамду-санолар

Эгам, Сенинг одамларингни халос эт ва душманларни енггиш ҳамда Сенинг Хочинг кучи билан Сенинг Муқаддас Черковингни сақлаш орқали Сенга тегишли бўлганлардан марҳаматингни дариғ тутма.

Тириклар тўғрисида ибодат

Эгам, менинг руҳоний отам (унинг исми) ни, менинг ота-онам (уларнинг исмлари) ни, менинг қариндошларим (уларнинг исмлари) ни, бошлиқларимни, мураббийларимни, меҳрибонларим (уларнинг исмлари) ни ва барча православ христианларни халос эт ва уларга мурувват айла.

Бу дунёдан ўтганлар тўғрисида ибодат

Сенинг бу дунёдан ўтган бандаларинг қалбини: менинг ота-онам, қариндошларим, меҳрибонларим (уларнинг исмлари) ва барча православ христианлар қалбини шод айлаб, уларнинг ўз ихтиёрларига кўра ва ўз ихтиёрларидан ташқари қилган барча гуноҳларини авф эт ва уларга Жаннат жой ато эт.

Ибодатларни якунлаш

Сени, Худони дунёга келтирган Аёлни, доим марҳаматга сазовор бўлган ва бизнинг худомизнинг бокира Онасини ҳақиқантдан шарафлаш лозим. Сен Херувимлардан ҳам кўпроқ ҳурматга лойиқсан ва албатта шухратинг билан Серафимлардан юқори турасан, Сен оғриқларсиз Худо Сўзини дунёга келтирдинг ва биз сени Худони дунёга келтирган ҳақиқий аёл сифатида улуғлаймиз.

Эгам, Иисус Христос, Худо Ўғли, Сенинг Бокира Онангга, бизнинг буюк ва улугларимизнинг ҳамда барча авлиёларнинг отаси номи шарафига ўқилган ҳамду-санолар туфайли бизларни бизларни кечиргин. Аминь.

ruРусский
azАзербайджанский
sqАлбанский
enАнглийский
arАрабский
hyАрмянский
afАфрикаанс
bgБолгарский
cyВаллийский
huВенгерский
viВьетнамский
daДатский
heИврит
idИндонезийский
esИспанский
isИсландский
gaИрландский
itИтальянский
kkКазахский
kiКикуйю
zhКитайский
koКорейский
kuКурдский
kyКыргызский
lvЛатышский
ltЛитовский
mkМакедонский
msМалайский
mtМальтийский
mnМонгольский
deНемецкий
nlНидерландский
noНорвежский
plПольский
ptПортугальский
roРумынский
cebСебуано
srСербский
skСловацкий
swСуахили
tlТагальский язык
tgТаджикский
thТайский
tyvТувинский
trТурецкий
urУрду
uz
faФарси
fiФинский
frФранцузский
hiХинди
csЧешский
svШведский
etЭстонский
jaЯпонский



© Russian Orthodox Mission Society of st. Serapion Kozheozersky
write us